Кубарсининг айтиишича, Фликнинг қаттиққўллиги жамоани қўллаб-қувватлашдир
«Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг иш услуби ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли футболчининг айтишича, Флик доим ўйинчилардан ўзига ишонган ҳолда, эркин ўйнашни талаб қилади. Кубарси мураббийнинг четдан қараганда кўп бақираётгандек кўриниши мумкинлигини, бироқ аслида у жамоани ҳимоя қилиб, футболчиларни доим қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Жорий мавсумда Кубарси барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланган.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» аввалги турда сафарда «Жирона»га 1:2 ҳисобида ютқазиб, Ла Лига пешқадамлигини бой берди. 25-турда «кўк-анорранглилар» 22-февраль куни ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилади.
