Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Кубараси Флик ташқаридан қаттиқдек кўринса ҳам қўллайди

0

"Барселона" ҳимоячиси Пау Кубараси жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг услуби ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

19 ёшли футболчининг айтишича, Флик доим футболчилардан ўзига ишониб, бемалол ўйнашни талаб қилади. Кубарасининг таъкидлашича, четдан қараганда мураббий кўп бақираётгандек туюлиши мумкин, бироқ жамоа ичида у футболчиларни ҳимоя қилади ва доим қўллаб-қувватлайди.

Жорий мавсумда Кубараси барча мусобақаларда 33 учрашувда майдонга тушиб, бир гол муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" сўнгги турда сафaрда "Жирона"га 1:2 ҳисобида ютқазиб, Испания чемпионатидаги пешқадамликни бой берди. 25-турда каталонияликлар 22-февраль куни ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *