Осимҳен «Галатасарай»да ўзини эркин ҳис қиляпти, аммо талаб бор
Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубини алмаштириш зарурати борлигини ҳис қилмаяпти. Нигериялик футболчига жамоанинг муҳити ва ўйин услуби ёқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline манбаси ёзишича, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клублар Осимҳенга қизиқиш билдиришни кўзламоқда. Ҳозирча аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.
Қайд этилишича, эҳтимолий трансфер масаласи, энг аввало, Осимҳеннинг ўзи қандай қарор қабул қилишига боғлиқ бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида барча мусобақаларда 64 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt порталига кўра, 27 ёшли ҳужумчининг бозор баҳоси 75 миллион еврoни ташкил этади.
