Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28

Компани энг катта таассурот қолдирган футболчини айтди

0

Афсонавий собиқ ҳимоячи, ҳозирда «Бавария» бош мураббийи бўлиб ишлаётган Венсан Компани футболчилик фаолиятида унга энг қийин бўлган рақиблар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Белгиялик мутахассис бу борада бразилиялик Роналдиньо номини алоҳида тилга олди. У асосан «ПСЖ», «Барселона» ва «Милан»даги ўйинлари билан футбол мухлисларига яхши таниш.

«Менда энг кучли таассуротни айнан Роналдиньо қолдирган. Ҳа, эҳтимол Роналду ва Месси энг зўр футболчилар, аммо битта ўйин доирасида қолдирган ҳиссиёт ва таъсир ҳақида гапирадиган бўлсак, бу — Роналдиньо», — деди Компани.

Эслатиб ўтамиз, собиқ марказий ҳимоячи 2020 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. У 2024 йил ёзидан «Бавария»ни бошқаради ва ўтган мавсум жамоани Бундеслигадаги чемпионликка олиб келган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *