Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28

Флик Барселонада шошилинч йиғилиш ўтказиб, жамоани ҳушёр торттирди

0

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоада кузатилаётган пасайиш узоқ давом этмаслигига умид қилмоқда. «Кўк-анорранглилар» кетма-кет икки ўйинда муваффақиятсизликка учради: аввал Испания Кубоги ярим финалининг илк учрашувида Мадриднинг «Атлетико»сидан йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:4), кейин эса Ла Лигада «Жирона» билан дербида ютқазди (1:2). Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Карлос Монфор берган маълумотларга кўра, пайшанба куни Флик мураббийлар штаби ва футболчилар иштирокида узоқ йиғилиш ўтказиб, вазиятни батафсил муҳокама қилди. Немис мутахассиси мавсумнинг айни палласида жамоа темпни туширишга ҳаққи йўқлигини таъкидлаб, кейинги учрашувдаёқ тўғри жавоб кутаётганини айтди. Шунингдек, ўтган мавсум «Барса»га натижа олиб келган тактик тамойилларга қатъий амал қилиш муҳимлиги ҳам алоҳида урғуlandi.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *