Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Ўзбекистон 2025 йилда қанча буғдой уни импорт қилди?

0

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга 8 та хорижий давлатдан 422,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Импортнинг умумий қиймати 124,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган.

Қайд этилишича, импорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 48,3 минг тоннага ёки 10,3 фоизга камайган. Мазкур кўрсаткич ун бозоридаги ташқи харидлар қисқарганини англатади.

2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни Қозоғистондан олиб келинган — 399,8 минг тонна. Шунингдек, Россиядан 22,1 минг тонна ун етказиб берилган.

Қолган давлатлар ҳиссаси анча кам бўлган: Тожикистондан 425 тонна, АҚШдан 90 тонна, Қирғизистондан 50 тонна ун импорт қилинган. Яна 71,3 тонна ун бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *