Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Лаутаро Мартинес 18 кундан сўнг сафга қайтади ва финалда ўйнайди

0

"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жамоасининг сўнгги ўйинида жароҳат олди. Журналист Эстебан Эдулнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, аргентиналик футболчида болдир мушагининг иккинчи даражали чўзилиши аниқланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тахминларга кўра, Мартинес қарийб 18 кун ичида тўлиқ тикланиб, сафга қайтади. Шундай экан, у Аргентина терма жамоасининг Испанияга қарши учрашувига тайёр бўлиши кутилмоқда.

27 март куни жамоалар Финалиссимадаги соврин учун баҳс олиб боради. Ушбу тўқнашув Америка Кубоги амалдаги соҳиби билан Европа чемпиони ўртасидаги дуэл бўлади.

Айни пайтда "Интер" А Серияда пешқадам. Иккинчи ўриндаги "Милан" етти очко ортда бормоқда. "Интер"нинг навбатдаги учрашуви 21 февраль куни "Лечче"га қарши ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *