Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия» 16 ёшли ҳимоячисини йўқотди

0

Саудия футболидан қайғули хабар: «Ал-Қадисия» жамоаси сафида тўп сурган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саид вафот этди. Бу ҳақда Саудия Арабистони футбол федерацияси расмий баёнот ва некролог орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қадисия» Саудия Арабистони иккинчи кучли лигасида иштирок этади ва ҳозирда турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа таркибида италиялик Матео Ретеги ҳам бор — у аввалроқ «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.

Ёш футболчининг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча расмий равишда очиқланмади. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, фожеа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *