Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

«Реал» Бундеслига юлдузи учун стратегиясини ўзгартиришга тайёр

0

Дортмунднинг «Боруссия» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Нико Шлоттербек Мадриднинг «Реал» жамоаси учун ҳамон асосий трансфер нишонларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги ҳафталарда «қаймоқранглилар» вакиллари 26 ёшли футболчи номзодини жиддий таҳлил қилмоқда. Diario AS хабарига кўра, «қироллик» клуби ичида Шлоттербек марказий ҳимояни кучайтириш учун мавжуд вариантлар орасида энг маъқули экани тобора кўпроқ тасдиқланмоқда. «Реал» 2019 йилдан бери одатда 20 ёшдан анча катта футболчиларга катта маблағ сарфлашдан тийилиб келади, бироқ «Боруссия» юлдузи учун бу ёндашувдан чекинишга тайёр.

Шлоттербекни сотиб олиш «Реал»га тахминан 50 млн евро га тушиши кутилмоқда. Ҳимоячининг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *