Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Федерико Димарко А Серияда ҳимоячилар орасида рекорд ўрнатди

0

Миланнинг “Интер” клубида тўп сураётган чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко А Серия тарихига кирди. 28 ёшли футболчи Италия чемпионатининг кетма-кет беш ўйинида голли пас узатиб, бу борада ҳимоя чизиғи вакиллари ичида аввал ҳеч ким уддалай олмаган натижани қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шанба куни Димарко “нерадзуррилар”нинг “Лечче” устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабасида ҳам ассист муаллифи бўлди. У бундан аввал “Ювентус”га қарши учрашувда, “Сассуоло” билан ўйинда уч бор, шунингдек “Кремонезе” ҳамда “Пиза”га қарши баҳсларда (иккинчисида икки марта) жамоадошларига гол уришда ёрдам берганди.

Жорий мавсум А Серияда Димарконинг ҳисобида 24 учрашувда 5 та гол ва 14 та голли узатма бор. “Интер” латерали ассистлар рейтингида ишончли етакчилик қилмоқда: у энг яқин таъқибчи — “Комо” футболчиси Николас Пасни — 5 та голли пас фарқи билан ортда қолдирган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *