Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28

Роналду “Ал-Хазем”га қарши дубль билан 2 та тарихий рекорд қайд этди

0

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 23-турида “Ан-Наср” ўз майдонида “Ал-Хазем”ни қабул қилди ва рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп жойлади. Уйдаги ишончли ғалаба мухлисларга кайфият улашди, майдонда эса ҳақиқий шоу бўлди.

Энг кўп гап-сўз, албатта, 41 ёшли Криштиану Роналду атрофида. Португалиялик юлдуз ушбу баҳсда дубль қайд этиб, нафақат жамоасига катта туртки берди, балки ўз фаолиятига яна икки “тарихий саҳифа” қўшиб қўйди.

Аввало, Роналдунинг умумий голлари сони 964 тага етди. Бу — минглик маррани забт этиш сари қўйилган навбатдаги катта қадам. У жаҳон футболида расмий учрашувларда энг кўп гол урган ўйинчи сифатида аллақачон тарихга муҳрланиб бўлган, энди эса ҳар бир голи янги рекорд сифатида қайд этилавериши табиий.

Иккинчи муҳим жиҳат — дублдан кейин Роналдунинг 30 ёшдан сўнг урган голлари сони 501 тага чиқди. Бу кўрсаткичга биринчи бўлиб етиб келган футболчи ҳам айнан у бўлди. Яъни, Роналду фақат “узоқ ўйнади” эмас — у катта ёшда ҳам рақамларни қимирлатяпти, рекордларни эса “иссиқ нон”дек кетма-кет тузяпти.

Бу ғалабадан сўнг “Ан-Наср” чемпионатда яна пешқадамликни ўз қўлига олди. Эътиборлиси, Криштиану Роналду ҳали Саудия футболида бирор бир нуфузли совринни қўлга киритмаган. Аммо ҳозир жамоа олдида лига ғолиблиги учун реал имконият пайдо бўлди.

Қисқаси, “Ан-Наср” учун бу натижа — жадвалдаги оддий 3 очко эмас. Бу — чемпионлик йўлидаги жуда муҳим қадам. Роналду эса яна бир бор кўрсатди: ёш — паспортда, рекорд эса унинг “иш жойи”да.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *