Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Киву «Интер»га камбек учун нималар зарурлигини айтди

0

Миланинг «Интер» жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси плей-оффида «Будё-Глимт»га қарши жавоб учрашуви олдидан кутилётган вазифалар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик гранд Норвегиядаги илк баҳсда 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Қарама-қаршилик тақдири сешанба, 24-февраль куни «Сан-Сиро»да ҳал бўлади.

Киву таъкидлашича, «Интер» қайтиш учун майдонда максимал ишонч ва юқори интенсивликда ўйнаши шарт. Мураббий биринчи ўйинда ҳам имкониятлар бўлганини, жамоа икки бор тўпни устунга теккизганини эслатди. Шу билан бирга, рақибнинг тезкор қарши ҳужумлари муаммо туғдирганини айтиб, жавоб баҳсида айнан шу жиҳатда янада ҳушёр бўлиш кераклигини урғулади. «Мен йигитлардан айнан ўша куни энг яхши ўйинини кўрсатишини сўрайман», деди у А Серияда «Лечче» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан кейинги матбуот анжуманида.

«Интер» – «Будё-Глимт» учрашуви 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *