Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Киву «Интер»га камбек учун нима кераклигини айтди

0

Миланнинг «Интер» бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «Будё-Глимт»га қарши жавоб учрашуви олдидан жамоасидан нималарни кутаётганини билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италия гранди Норвегиядаги илк баҳсда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Қарама-қаршилик тақдири 24-февраль, сешанба куни «Сан-Сиро»да ҳал бўлади.

«Майдонда имкони қадар ишончли ва юқори интенсивликда ўйнашимиз шарт — шунда ҳаммасини ўз фойдамизга буриб юборa оламиз. Норвегияда ҳам яхши вазиятларимиз бўлганди, икки марта тўп устунга теккан. Кейин эса рақибнинг қарши ҳужумларида муаммоларга дуч келдик — сешанба куни айнан шу жиҳатда янада эҳтиёткор бўлишимиз керак. Мен йигитлардан фақат ўша куни ўзларининг энг яхши ўйинини кўрсатишни сўрайман», — деди Киву А сериясида «Лечче» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан кейинги матбуот анжуманида.

«Интер» — «Будё-Глимт» учрашуви 25-февральга ўтар кечаси 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *