Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28

Гарри Кейн яқин вақтда «Барселона»га ўтмайди

0

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн яқин келажакда «Барселона» сафига бориши кутилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ каталонияликлар президенти лавозимига номзод Хавьер Вилахоана юлдуз ҳужумчини жамоага олиб келиш нияти борлигини айтганди. Бироқ Sky Sport хабарига кўра, «Барселона» келаси ёзда Кейн трансферини режалаштирмаяпти ва бу битим ҳозирча амалда мумкин ҳам эмас. «Бавария» эса форвард билан шартномани 2028 ёки 2029 йилгача узайтиришни истамоқда.

Жорий мавсумда 32 ёшли Кейн Венсан Компани жамоасида барча мусобақаларда 36 ўйинда 43 та гол урди. Transfermarkt баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 млн еврoни ташкил этади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *