Аспас захирадан тушиб Ла Лигада дубл қайд этди
Жорий мавсумда ишончли ўйин кўрсатаётган «Селта» Испания чемпионати навбатдаги турида Балеар оролларидан келган «Майорка»ни қабул қилди. Виго клуби иккинчи бўлимда кетма-кет икки гол уриб, рақибига жавоб бериш имконини қолдирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини захирадан майдонга тушган клуб фахрийси Яго Аспас ҳал қилди: у иккала голни ҳам ўз номига ёздириб қўйди. Қизиқ томони, Аспас Ла Лигадаги 409 ўйинлик фаолиятида илк бор айнан захирадан кириб, бир эмас, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу ғалаба «Селта»га турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиш имконини берди.
