Каррагер Артетанинг Дёкереш бўйича танловини мақтади
Англиялик собиқ футболчи Жейми Каррагер Микел Артетанинг Виктор Дёкерешни "Тоттенҳэм"га қарши дербида асосий таркибда майдонга тушириш қарорини ижобий баҳолади. Учрашув "Арсенал"нинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳужумчи ўйиннинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди: у дубл қайд этди. Қизиғи, Каррагер аввалроқ бир неча бор швед футболчиси "канонирлар"нинг асосий таркибига лойиқ эмаслигини таъкидлаб келганди.
Sky Sports эфирида якшанба кунги баҳсни таҳлил қилган Каррагер: «Артетага эътироф. Менимча, уларга Дёкерешдан [асосий таркиб ўйинчиси сифатида] воз кечиш керакдек туюлгандӣ, аммо мураббий уни ўйиндан ўйинга стартда туширишда давом этди. Шунинг учун Артета мақтовга лойиқ. У футболчига ишонишда давом этди, Дёкереш эса охир-оқибат бу ишончни оқлади», деди.
Виктор Дёкереш жорий мавсумда "Арсенал" сафида 36 ўйинда 15 та гол урди.
