«Реал» ва «Бенфика» ўйинига Славко Винчич ҳакамлик қилади
Бу ҳафта Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Мадриднинг «Реал» жамоаси ва Лиссабоннинг «Бенфика» клуби ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
UEFA матбуот хизмати маълумотига кўра, баҳснинг бош ҳаками сифатида словениялик Славко Винчич тайинланди. Учрашув Мадриддаги «Сантяго Бернабеу» стадионида 25-январ, чоршанба куни бўлиб ўтади ва 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Лиссабонда ўтган илк ўйинда «Бенфика» «қироллик клуби»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ўша баҳсдаги ягона гол муаллифи бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор бўлган.
