Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28

Лофтус-Чик жағ жароҳати сабаб мавсумни эрта якунлаши мумкин

0

"Милан" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик "Парма"га қарши ўйинда жағидан жиддий жароҳат олди. Футболчи душанба куни жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Италиянинг Sky манбаси операция мураккаб бўлиши кутилаётганини таъкидламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, амалиётдан кейин Лофтус-Чикка маълум муддат зонд орқали овқатланишга тўғри келиши эҳтимоли бор. Футболда бундай жароҳатлар кам учрайди, шу боис тикланиш муддати бўйича ҳозирча аниқ прогноз бериш қийин.

Шу сабаб "Милан" ярим ҳимоячиси 2025/2026 йилги мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши ҳам инкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни "Милан" "Парма"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Массимилиано Аллегри бошқарувидаги жамоа А Серияда иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Интер"дан 10 очко орқада қолган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *