Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28

Кейн Гeрд Мюллер натижасини такрорлаб, рекордлар қаторга қўшилди

0

Бундеслиганинг сўнгги турида «Бавария» Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув қаҳрамонларидан бири Гарри Кейн бўлиб, инглиз ҳужумчиси икки гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кейн бунинг билан кетма-кет учинчи ўйинда дубл қайд этди: аввал «Хоффенхайм»га, ундан кейин «Вердер»га ҳам икки мартадан гол киритганди. 2023 йилдан бери Бундеслигада тўп сураётган футболчи фаолиятида бундай серияни учинчи бор такрорлади.

Натижада Кейн «Бавария»нинг 60–70-йиллардаги афсонавий форварди Гeрд Мюллер эришган кўрсаткичга етиб олди. Клуб тарихида эса бундай серияни фаолияти давомида тўрт марта қайд этган ягона футболчи — ҳозир «Барселона» сафида ўйнаётган Роберт Левандовски ҳисобланади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *