Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28

Кавани «Бока»да танқид остида, келажаги мавҳум бўлиб қолди

0

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Бунга унинг ўзи хоҳлагани эмас, балки жамоа ичидаги вазият ва мухлислар босими сабаб бўлаётгандек. Сўнгги ўйинларда унинг ҳаракатлари ишқибозларни кўнглини тўлдирмаяпти ва трибунадан ҳуштаклар тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энг сўнгги учрашувда Кавани алмаштирилган пайтда ҳам мухлислар уни кескин ҳуштакбозлик билан кузатди. Алмаштириш эса натижага таъсир қилмади: «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Энди Аргентина ОАВ Кавани билан шартномани узайтириш масаласига жуда эҳтиёткор ёндашмоқда. Вазиятни янада мураккаблаштираётган омил — клуб парагвайлик ҳужумчи Адам Барейрони таркибга қўшиб олди ва кўпчилик у 39 ёшли тажрибали футболчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *