Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28

Мбаппесиз "Реал": бугун Бернабеуда "Бенфика"га қарши ҳал қилувчи баҳс

0

Мадриднинг “Реал” клуби бугун Европа Чемпионлар лигаси доирасида Португалиянинг “Бенфика” жамоасига қарши жавоб учрашувини ўтказади. Лиссабонда бўлиб ўтган дастлабки беллашувда “қироллик клуби” 1:0 ҳисобида минимал, аммо жуда қимматли ғалабани қўлга киритган эди. Энди эса “Бернабеу”даги кеча нимчорак финал йўлланмасини ҳал қилади.

Бироқ муҳим ўйин олдидан мадридлик мухлислар учун нохуш хабар бор: жамоанинг асосий юлдузларидан бири Килиан Мбаппе қайдномага киритилмади. Сўнгги ахборотларга кўра, француз ҳужумчиси тиззасидаги оғриқлар сабаб бу баҳсни ўтказиб юборади. Бир нечта манбалар, жумладан ESPN ва бошқа ОАВ, Мбаппе чап тиззасидаги муаммо туфайли таркибдан четда қолганини ёзди.

Бундан ташқари, Мбаппе сешанба кунги машғулотни ҳам тўлиқ якунлай олмагани ҳақида хабарлар чиққан. Шу сабаб клуб ва мураббийлар штаби таваккал қилмасдан, футболчига дам беришни маъқул кўрган. Бу қарор “Реал”нинг ҳужум салоҳиятига жиддий таъсир қилади, чунки Мбаппе бу мавсум жамоанинг энг ҳал қилувчи фигураларидан бири бўлиб турибди.

ОАВда эълон қилинган таркиб рўйхатига кўра, “Реал” бугунги ўйинга қуйидаги футболчилар билан тайёрланмоқда:

Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Фран Гонсалес.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Алаба, Трент, Асенсио, А. Каррерас, Фран Гарсия, Рюдигер, Ф. Менди.
Ярим ҳимоячилар: Камавинга, Вальверде, Чуамени, Арда Гюлер, Цестеро, Мануэль Анхель, Паласиос, Тьяго.
Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Гонсало, Браим, Мастантуоно.
Бош мураббий: Альваро Арбелоа.

Мбаппе йўқлигида асосий эътибор Винисиус, Браим ва эҳтимол Гонсало атрофида жамланиши кутилмоқда. Ўйин олди тахминларига кўра, марказда айнан Гонсало имконият олиши мумкин. Бу эса “Реал” учун нафақат натижа, балки таркиб чуқурлигини синовдан ўтказадиган кеча бўлади.

Қисқаси, мадридликлар бугун майдонга устунлик билан чиқади, лекин Мбаппесиз. Бир голлик захира бор, аммо “Бенфика” каби рақибга қарши бу етарли хотиржамлик бермайди. Энди “Бернабеу”даги тунда “Реал” ўз кучини юлдузсиз ҳам исботлашига тўғри келади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *