Мбаппенинг тиззаси тузалмаса, кичик операцияга кириши мумкин
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқин ўйинларни ўтказиб юборади: унинг тиззасидаги муаммо яна кучайди. Шу сабаб француз футболчи Чемпионлар лигасида "Бенфика"га қарши бўладиган энг яқин учрашув учун мадридликлар қайдномасига киритилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хуанфе Санснинг хабар беришича, агар танланган консерватив даволаш кутилган натижани бермаса, Мбаппе кичик жарроҳлик амалиётини ўтказиши мумкин.
Чоршанба куни "Реал" "Бенфика"ни қабул қилади. Бу Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги жавоб ўйини бўлади. Илк учрашувда Алваро Арбелоа жамоаси сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. "Бернабеу"даги баҳсни матнли онлайн трансляция орқали кузатиш мумкин.
