Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28

Ноқонуний қурилма махсус техника ёрдамида бузиб ташланди

0

Айрим ҳолларда ер қонунчилиги талабларига риоя этмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланиш, шунингдек, ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг ижро варақасига асосан Балиқчи тумани, Чинобод массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 4956-контуридаги 40 кв.м ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни жавобгар Б.Л. ҳисобидан буздирилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими томонидан қарздорга ихтиёрий муддат берилганига қарамасдан, суд қарорида кўрсатилган талаблар бажарилмаганлиги сабабли қишлоқ хўжалиги ер майдонида ноқонуний равишда барпо этилган қурилмани бузиб ташлаш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро ҳаракатлари давомида тегишли ташкилотлар ва мутахассислар жалб қилинди ҳамда ноқонуний қурилма махсус техника ёрдамида бузиб ташланди.

Натижада, қишлоқ хўжалиги ер майдони ноқонуний қурилмалардан тозаланди ва ер участкасининг мақсадли фойдаланиш тартиби тикланди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *