«Тоттенхэм» Тудор билан икки ҳафтада хайрлашиши мумкин
«Тоттенхэм» бош мураббийи Игор Тудорнинг Лондондаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Indykaila News хабарига кўра, клуб яқин ўйинларда вазият ўнгланмаса, хорватиялик мутахассисни истеъфога чиқариш вариантини кўриб чиқиши мумкин. «Шпорлар» раҳбариятида унинг ўрнига муқобил номзодлар ҳам бор. Клуб АПЛдан тушиб кетиш хавфи кучайиб бораётганидан жиддий хавотирда.
Игор Тудор 14 февраль куни «Тоттенхэм»ни қабул қилиб, мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолаган эди. Унинг қўл остида жамоа ҳозирча бир учрашув ўтказди — уйда «Арсенал»га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Айни пайтда «Тоттенхэм» АПЛ турнир жадвалида 27 турдан сўнг 29 очко билан 16-ўринда бормоқда.
