Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026

Эрик Гарсия: «Барселона» ўзини энг кучли деб ҳисоблайди

0

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия жамоанинг ўйин фалсафаси ва ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гарсия клуб танлаган услубга ишончи баланд эканини таъкидлади. Унинг айтишича, «Барселона» ўз футболи билан энг кучлилар қаторида, бироқ буни ҳар сафар майдонда натижа билан тасдиқлаш зарур. Шунингдек, у жамоа Чемпионлар лигаси ҳамда қолган барча совринлар учун курашишга қодирлигини айтди.

Ла Лиганинг 25-туридан сўнг каталонияликлар 61 очко билан турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Реал»дан устунлик эса атиги бир очкони ташкил этади.

Кейинги турда, 28-февраль шанба куни «Барселона» ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади. Испания чемпионатининг 26-тур учрашуви 20:15 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарсия «Барселона» 0:4 ҳисобидаги вазиятдан ҳам қайта олади, деган фикрни ҳам билдирган эди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *