Мартин Демикелис Ла Лига клубида бош мураббий бўлиш арафасида
Мартин Демикелис тез орада мураббийлик фаолиятини қайта бошлаши мумкин. Cadena SER хабарига кўра, 45 ёшли аргентиналик мутахассис «Мальорка»нинг навбатдаги бош мураббийи этиб тайинланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бир неча кун аввал «Мальорка» мураббийсиз қолган эди. Хагоба Аррасате «Селта»га сафардa 0:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, лавозимини тарк этди.
Демикелис май ойидан бери клубсиз. У ўшанда «Монтеррей»даги мураббийлик вазифасидан кетган.
Ҳозир «Мальорка» Испания чемпионати жадвалида 18-ўринда бориб, қуйи лигага тушиб кетиш зонасида жойлашган. Жамоа навбатдаги ўйинини 28 февраль куни ўз майдонида «Реал Сосьедад»га қарши ўтказади.
