Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28

«Ювентус» Спаллетти билан янги шартнома бўйича келишиб олди

0

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти клуб билан янги битим имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоанинг Чемпионлар лигасида плей-оффнинг саралаш босқичидаёқ мусобақани тарк этгани «кексалар» раҳбариятини фикридан қайтармади. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, томонлар 2028 йилгача мўлжалланган келишув шартлари бўйича принципиал тарзда бир тўхтамга келган. 66 ёшли мутахассисга яна икки номаълум хорижий клуб ҳам қизиқиш билдираётгани айтилаяпти, бироқ Спаллетти яқин ҳафталарда «Ювентус» билан шартномага имзо чекиши кутилмоқда.

Спаллетти Турин клубини ўтган йил октябр ойи охирида қабул қилиб олган. Унинг амалдаги шартномаси эса мавсум якунида ниҳоясига етади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *