Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026

Ёрқинхўжа Умаров янги “Келинчак” билан қайтмоқда

0

Хонанда Ёрқинхўжа Умаров яқин кунларда навбатдаги янги таронасини мухлислар эътиборига ҳавола этишини маълум қилди. Кутилаётган премера "Келинчак" деб номланади.

Санъаткор ушбу хушхабарни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали эълон қилиб, янги қўшиқ устида жамоаси билан фаол ишланганини ҳам таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, “Келинчак” таронаси тингловчиларга илиқ кайфият улашадиган, юракка яқин ва самимий оҳангда бўлади.

Мазкур янгилик Ёрқинхўжанинг мухлислари томонидан катта қувонч билан қарши олинди. Изоҳларда кўплаб обуначилар қўшиқнинг тезроқ премера қилинишини интиқлик билан кутаётганини ёзиб, хонандага омад ва ижодий муваффақиятлар тилашди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *