Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026

Компания «Бавария» «Боруссия» билан ўйинга кучли таркиб туширади

0

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компания Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши муҳим учрашув олдидан жамоа таркибидаги вазият ҳақида гапирди. Мюнхен клуби аввалроқ Мануэл Нойер, Олисе, Павлович, Ито ва Ким Мин Же каби футболчиларни йўқотганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компания айтишича, матбуот анжуманидан кейин тиббий штаб билан йиғилиш ўтказилади ва у футболчиларнинг ҳолати бўйича энг сўнгги маълумотларни олади. Мураббий ҳозирча вазият ижобий эканини, бироқ ҳамма ҳам «Боруссия»га қарши ўйинда илк дақиқалардан майдонга тушмаслиги мумкинлигини таъкидлади. Шунга қарамай, «Бавария» жуда кучли таркиб билан майдонга чиқиш имконига эга.

«Боруссия» — «Бавария» учрашуви шанба куни, 28 февралда бўлиб ўтади. Германия чемпионатининг 24-тур баҳси 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Шунингдек, аввалроқ мутахассис Мануэл Нойернинг ушбу ўйинда иштирок этиши эҳтимоли ҳақида ҳам фикр билдирганди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *