Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» АЧЛда «Бурирам»га ютқазди
«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ кутилган натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди: учрашувнинг бошидаёқ 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Тез орада «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига камайиб қолгани интрига сўнишига олиб келди.
Ма’лумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
