Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026

Россия терма жамоаси мартдаги иккинчи рақибини билди

0

Март ойида Россия терма жамоаси икки назорат учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда. Аввалроқ Валерий Карпин шогирдлари Краснодарда Никарагуа билан майдонга тушиши маълум бўлган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабарига кўра, 31 март куни BetBoom учрашувида Россия Мали терма жамоасига қарши ўйнайди. Беллашув Санкт-Петербургда бўлиб ўтади ва старт ҳуштаги 22:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси FIFA рейтингида 36-ўринда бормоқда. Бўлажак рақиб Мали эса 54-поғонани эгаллаган. Уларнинг ёнида Перу ва Чили жойлашган — Карпин жамоаси ўтган йил ноябрида айнан шу терма жамоаларга қарши баҳс олиб борган эди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *