Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026

Компани «Бавария» «Дортмунд»га қарши кучли таркиб тушира олади

0

«Бавария» бош мураббийи Винсан Компани Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши муҳим ўйин олдидан жамоанинг кадрлар билан боғлиқ ҳолати ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ мюнхенликлар Мануэл Нойер, Олисе, Павлович, Ито ва Ким Мин Жени йўқотганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компани айтишича, матбуот анжуманидан кейин тиббий штаб билан алоҳида йиғилиш ўтказилади ва у футболчиларнинг ҳолати бўйича сўнгги маълумотларни олади. «Ҳозирча ҳаммаси яхши кўринмоқда. Балки ҳамма ҳам Дортмундга қарши учрашувда стартда майдонга тушолмас. Аммо биз жуда кучли таркиб билан ўйнаш имконига эгамиз», — деди мураббий.

«Боруссия» — «Бавария» учрашуви шанба, 28-февраль куни бўлиб ўтади. Германия чемпионати 24-тур беллашуви 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Шунингдек, Компани аввалроқ Мануэл Нойернинг бўлажак ўйинда иштирок этиши эҳтимоли ҳақида ҳам тўхталганди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *