Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026

Компани «Бавария» «Боруссия»га қарши кучли таркиб тўплай олади

0

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши муҳим баҳс олдидан жамоа таркибидаги вазият ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ мюнхенликлар Мануэл Нойер, Олисе, Павлович, Ито ва Ким Мин Жени йўқотганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компани айтишича, матбуот анжуманидан сўнг тиббий штаб билан учрашув ўтказилади ва футболчиларнинг сўнгги ҳолати бўйича янгиланган маълумот олинади. Мураббий ҳозирча ҳаммаси ижобий кўринаётганини, бироқ айрим футболчилар «Боруссия»га қарши учрашувда асосий таркибдан жой олмаслиги мумкинлигини таъкидлади. Шунга қарамай, у жамоа барибир жуда кучли таркиб билан майдонга тушиш имконига эга эканини қайд этди.

«Боруссия» — «Бавария» учрашуви шанба куни, 28 февралда бўлиб ўтади. Германия чемпионати 24-тури доирасидаги ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Шунингдек, Компани аввалроқ Мануэл Нойернинг мазкур ўйинда қатнашиши эҳтимоли борасида ҳам муносабат билдирганди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *