Павлович муваффақият сири сифатида Роналдудан ўрнак олади
Мюнхеннинг "Бавария" клубида тўп сураётган сербиялик ҳимоячи, немис паспортига эга Александр Павлович 21 ёшidayоқ жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди. У барқарор ўйинларини оддий изоҳлайди: Павлович машғулот ва тайёргарлик борасида Криштиану Роналду йўлидан кетмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Криштиану мен учун ҳамма жиҳатдан идеал намуна. Унинг майда деталларгача эътибор бериши, жисмоний ҳолати ва темир интизоми менга муваффақият учун ўзингни қандай тайёрлаш кераклигини кўрсатадиган спорт маяғига айланди", — дея Павловичнинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Маълумот учун, Павлович 2023 йилдан буён "Бавария" сафида ўйнамоқда.
