Энрике ПСЖнинг ҳозирги ҳолатини футболчилар чарчоғи билан изоҳлади
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике журналистлар билан мулоқотда жамоанинг айни пайтдаги жисмоний ва руҳий ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Испаниялик мутахассис 2024-2025 йилги муваффақиятли мавсумдан кейин парижликлар аввалгидек кучли кўринмаётганини таъкидлади.
«Бу мавсумда барча футболчилар доимо тайёр бўлиши мумкин эмас. Бу имконсиз. Ўтган мавсумдаги юклама ва натижалар “ҳақи”ни тўлаяпмиз. Футболчилар — машина эмас», — дея Энрике сўзларини келтиради L’Equipe.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ПСЖ барча асосий совринларни қўлга киритди: француз чемпионати, Франция кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб бўлди.
Ҳозирда Энрике жамоаси Лига 1 турнир жадвалида 54 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
