«Ювентус» Мануэл Локателли билан шартномани узайтирмоқчи
Туринлик «Ювентус» ярим ҳимоячи Мануэл Локателли билан янги битим бўйича келишувга эришишни кўзламоқда. Капитаннинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача кучда бўлса-да, клуб раҳбарияти футболчининг ўйинидан мамнун ва уни узоқ муддатли лойиҳанинг асосий фигураларидан бири деб билмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Il Giornale хабарига кўра, томонлар яқин ҳафталарда музокараларни бошлайди. «Қари синьора»нинг мақсади — Локателли билан шартномани 2030 йилгача узайтириш.
Локателли 2021 йилдан бери «бьянконери» сафида тўп суради. Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи барча мусобақаларда 36 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этди.
