Анчелотти ЖЧ-2026 учун 18 нафар футболчини танлаб қўйди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026 олдидан таркибнинг асосий қисмини шакллантириб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline ESPN Brasil манбасига таяниб хабар беришича, италиялик мутахассис рўйхатида ҳозирча 18 нафар футболчининг исми бор.
Дарвозабон: Алисон Бекер.
Ҳимоячилар: Маркиньос, Эдер Милитао, Габриэл дос Сантос, Алекс Сандро, Дуглас Сантос.
Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Андрей Сантос, Бруно Гимараес, Лукас Пакета, Луис Энрике.
Ҳужумчилар: Матеус Куня, Родриго, Жоао Педро, Винисиус Жуниор, Рафинья Диас, Эстевао, Габриэл Мартинелли.
Шу тариқа, жароҳатлар эҳтимолини ҳисобга олмаганда, якуний қайдномада атиги саккизта бўш ўрин қолмоқда.
