Кудряшов Жикия «Антальяспор» асосий таркибига тезроқ қайтсин дейди
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Фёдор Кудряшов Георгий Жикиянинг Туркиядаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис «Антальяспор» марказий ҳимоячиси атрофидаги вазиятни доимий кузатиб бораётганини айтди. Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи сўнгги пайтларда майдонда кам кўринмоқда — агенти сўзларига кўра, жамоа бош мураббийи Жикия ҳозирча оптимал спорт формасида эмас, деб ҳисоблаяпти.
«Қачон ўйнади, қачон ўйнамади — ҳаммасини кузатаман. Унинг имкони борича тезроқ асосий таркибга қайтишини жуда хоҳлайман. У билан алоқада бўлганманми? Клубга ўтаётган пайтида гаплашгандик, шундан кейин йўқ», — деди Кудряшов Metaratings.ru нашрига.
Жикия «Антальяспор» сафида 2025 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. Жорий мавсумда собиқ «Спартак» футболчиси 13 учрашувда майдонга тушиб, икки гол муаллифига айланган.
