Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026

ФИФА АҚШ ва Эрон можароси бўйича позициясини билдирди

0

АҚШ Эрон ҳудудига қарши ҳарбий операция бошлаганидан сўнг, ФИФА бош котиби Маттиас Графстрём вазият юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, Графстрём ҳам эрталаб янгиликларни бошқалар қатори ўқиган ва масала ФИФА ичидаги йиғилишда муҳокама қилинган. Бироқ ҳозирча батафсил комментария беришга эрта экани, ташкилот эса дунё бўйлаб воқеалар ривожини кузатиб боришини таъкидлади.

Эътиборлиси, ёзда футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонликни АҚШ Канада ва Мексика билан бирга амалга оширади. Финал босқичига чиққан жамоалар орасида Эрон терма жамоаси ҳам борлиги сабаб вазият янада мураккаблашмоқда.

Ҳозирги амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади ва ёзда "альбиселесте" кубокни ҳимоя қилади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *