Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларини ставка учун қамоқ кутмоқда

0

Туркиянинг «Галатасарай» ва «Фенербахче» клубларида тўп сурадиган икки футболчи ставкалар билан боғлиқ можарода жиноий жавобгарликка тортилиши ва ҳатто қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап «Галатасарай» футболчиси Метехан Балтажи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Уларнинг ишида айбловлар тасдиқланса, Балтажига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.

Sabah нашри хабарига кўра, Балтажи камида икки марта «Галатасарай» иштирокидаги учрашувларга пул тиккан. У ўша ўйинларда асосий таркибда бўлмаган, бироқ жамоа қайдномасидан ўрин олгани сабабли натижага маълум даражада таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлгани қайд этилмоқда.

Амалдаги турк қонунчилигига кўра, профессионал спортчи ставка қилаётганда ўз мақомини букмейкерларга маълум қилиши шарт, бироқ Балтажи буни бажармагани таъкидланмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *