Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Дортмунд «Боруссия»сининг 16 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди

0

Германия Бундеслигасининг 24-тури доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Дортмунднинг «Боруссия»си кучли қаршилик кўрсатганига қарамай, Мюнхеннинг «Бавария»сига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Натижада «Боруссия»нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз юриши тўхтади. Учрашувгача бу серия Европанинг топ-5 лигалари орасида давом этаётган энг узун кўрсаткич бўлиб, 16 та ўйинни ташкил этганди.

Қизиқ жиҳати шундаки, мазкур серия ҳам айнан «Бавария»га қарши ўйиндан кейин бошланган эди: 7-турда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, шундан сўнг дортмундликлар кечаги оқшомгача ютқазмай келганди.

Кейинги турда «асалари» 7-март куни «Кёльн» майдонига сафар қилади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *