Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Бергоми Димарконинг мавсуми алоҳида эътирофга лойиқ деб ҳисоблайди

0

"Интер" ва Италия терма жамоасининг собиқ етакчиларидан Жузеппе Бергоми ҳозирги "нерадзуррилар" таркибидаги Федерико Димаркони дунёнинг энг кучли футболчилари қаторига киритди. Афсона ҳимоячи Димарконинг сўнгги пайтлардаги энг кўзга ташланаётган жиҳатига ҳам алоҳида тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Gazzetta dello Sport нашри келтирган фикрларга кўра, Бергоми Димарко айни дамда жуда юқори даражадаги мавсум ўтказаётганини таъкидлади, бироқ у сўнгги тўрт йил давомида ҳам доим барқарор ўйин кўрсатиб келганини эслатди. Унинг айтишича, Димарко терма жамоада ҳам ўзини яхши намоён этиб, кўплаб голлар урган.

Бергомига кўра, энг катта ўзгариш шундаки, Димарко энди кўплаб учрашувларни тўлиқ 90 дақиқа ўтказмоқда. Аввалги йилларда бунда муаммолар бўлганини қайд этган мутахассис бу борада мураббий Кристиан Кивунинг қилган иши жуда самарали чиққанини билдирди.

Шунингдек, Бергоми футболчининг буюклиги барқарорлик орқали билиниши, Месси ва Роналду нега доим тилга олиниши ҳам айнан узоқ йиллар давомида энг юқори чўққида ушланиб тургани билан боғлиқлигини айтди. У Димарконинг ҳақиқий қиймати фаолияти якунида янада аниқ кўринишини, аммо бугуноқ унинг салоҳияти, узатмалари сифати, зарбаси ва ассистлар сони бўйича дунёнинг энг кучлиларидан бири эканини таъкидлади.

Жорий мавсум А Серияда Димарко 25 ўйинда 21 та самарали ҳаракат қайд этди. Ҳимоячи 6 гол урди ва 15 бор голли узатма берди, бу эса мусобақа рекордидаn атиги биттага кам.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *