Қишлоқлардаги таълим марказлари учун ижтимоий солиқ 1% бўлади
0
Ўзбекистон ҳудудларида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида фоизсиз қарзлар лимити оширилади ва бизнес субъектлари учун солиқ юки камайтирилади. Хусусан, «Кўмак» лойиҳаси доирасида тадбиркорларга 130 миллион сўмгача фоизсиз ссудалар ажратиш йўлга қўйилган. Ушбу ташаббус натижасида сўнгги олти ой ичида қишлоқ жойларида 120 дан ортиқ хорижий тилларни ўқитиш марказлари ташкил этилди.
Янги тартибга кўра, олис ҳудудлардаги ўқув марказлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди. Шунингдек, ушбу марказларда фаолият юритаётган ўқитувчилар учун даромад солиғи ставкаси 7,5 фоизни ташкил этади.
