Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановни туғилган куни билан табриклади

0

«Манчестер Сити» ижтимоий тармоқларда Абдуқодир Ҳусановга бағишланган пост эълон қилди. Англиянинг топ-клуби ҳимоячини туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳусанов 2004 йил 29 февраль куни дунёга келган, бироқ бу йил кабиса йили бўлмагани учун сана тақвимда йўқ. Шу сабабли у туғилган кунини 1 март куни нишонламоқда.

«Туғилган кунинг билан, Абдуқодир Ҳусанов!» — дейилади «шаҳарликлар»нинг табригида. Кейинроқ клуб машғулотлардан олинган Ҳусановнинг бир нечта суратларини ҳам улашиб, «Бугунги кун қаҳрамони!» дея ёзиб қолдирди.

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» сафига 2025 йил январида келиб қўшилган. Шундан буён у 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Шунингдек, жамоа ҳужумчиси Холанн ҳам Ҳусановга ҳазил аралаш мурожаат қилиб: «5 ёш билан!» — деб ёзди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *