Кавазашвили ЖЧ-2026 бекор бўлиши мумкинлигини айтди
Москваининг «Спартак» клуби собиқ дарвозабони Анзор Кавазашвили АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти фонида 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмаслиги ҳам мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ветеран футболчи вазиятнинг кейинги ривожи ҳал қилувчи бўлишини таъкидлади. Унинг фикрича, агар АҚШ қисқа муддатда устунликка эришса, ҳаммаси аввалгидек қолади, бироқ можаро чўзилиб кетса, мундиални умуман бекор қилиш эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 Шимолий Америкада — АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилиши режалаштирилган. Турнир 11 июндан 19 июлгачa бўлиб ўтиши белгиланган.
Амалдаги жаҳон чемпиони эса Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
