Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тошкент вилоятида банкоматни бузишга уринган эркак 4 дақиқада қўлга олинди

0

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 2 март куни банкоматни бузиб, ичидаги пулларни олиб кетишга уринган шахс тезкор равишда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, тунги соат 03:10 да “Оппоқ” МФЙ, Тошкент йўли кўчасидаги банкомат қурилмасидан хавф сигналини берган ташвиш хабари Қўриқлаш бошқармасига келиб тушган. Огоҳлантириш навбатчилик қисми орқали дарҳол тунги тезкор гуруҳга узатилган.

Ходимлар воқеа жойига бор-йўғи 4 дақиқада етиб бориб, атроф-муҳитни текширишга киришган. Кузатув ва текширув давомида банк шохобчаси ҳудудида бўлган шахс ушланган.

Унинг ёнидан болға, отвертка ҳамда бошқа хўжалик асбоб-ускуналари топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у банкомат эшигини мажбуран очиб, пулларни ўғирлашни режалаштирган.

Тезкор чора-тадбирлар натижасида Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро воқеа жойидаёқ қўлга олинган. Айни ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *