Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

4 март куни қайси вилоятларда ёмғир ёғиши аниқланди

0

“Ўзгидромет” 4 март, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида ахборот берди. Айтилишича, мамлакатнинг қатор ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиб, айрим жойларда туман ҳам тушиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–8 даража илиқ, кундузи 8–10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) айрим жойларда кучли бўлади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *