Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Исроилдаги ҳужумларда ўзбекистонликлар жабрландими?

0

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси 2026 йил 4 март ҳолатига кўра, Исроил ҳудудига амалга оширилган ракета ҳужумлари оқибатида жабр кўрган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди. Бу ҳақда дипломатик идора матбуот хизмати ахборот берган.

Расмий хабарда айтилишича, Элчихона вазиятни доимий равишда диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек, дипломатик миссия ходимлари Исроилнинг тегишли давлат органлари вакиллари билан узлуксиз алоқада экани қайд этилган.

Элчихона маълумотига кўра, 28 февралдан буён "Ишонч телефони" ва электрон почта манзилига Исроил ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан турли консуллик масалалари ҳамда маълумот олиш юзасидан қўнғироқ ва мурожаатлар келиб тушган.

Шу билан бирга, хавфсизлик вазияти кескинлашганини инобатга олган ҳолда, Элчихона ватандошларга консуллик бўлимига фақат жиддий ва зарур эҳтиёж бўлган тақдирдагина мурожаат қилишни тавсия этган. Заруратсиз ҳолларда консулликка келишдан тийилиб туриш сўралган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *