Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Трамп почта орқали овоз беришни тақиқламоқчи

0

АҚШ президенти Дональд Трамп сайлов қонунчилигини тубдан ўзгартириш бўйича қатъий талаб билан чиқди. У Сенат "Америка сайловчиларининг сайловда қатнашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунни қабул қилмагунига қадар ҳеч қандай қонун лойиҳасини имзоламаслигини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари ўзининг Трутҳ Соcиал ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди. Бу ҳақда dw.com хабар беради.

Трампнинг таъкидлашича, янги қонун лойиҳаси сайлов жараёнида "олтин стандарт"ни ўрнатиши керак. Унга кўра, ҳар бир сайловчи ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва фуқаролигини кўрсатувчи маълумотномани тақдим этиши шарт. Шунингдек, президент почта орқали овоз бериш тизимини бекор қилишни талаб қилмоқда. Истисно тариқасида фақат ҳарбий хизматчилар, беморлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга почта орқали овоз беришга рухсат берилиши мумкин.

Ушбу ташаббус республикачилар томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Ҳозирда АҚШ Конгрессининг ҳар иккала палатаси республикачилар назоратида бўлса-да, демократлар мазкур қонун лойиҳасига қарши чиқмоқда. Уларнинг фикрича, бундай чекловлар оддий фуқароларнинг сайловда иштирок этишига тўсқинлик қилади ва овоз бериш жараёнини мураккаблаштиради.

Трамп Сенатдаги республикачилар етакчиси Жон Тунга мурожаат қилиб, қонунни қабул қилиш учун махсус тактикадан фойдаланишни сўради. Унинг мақсади 2026 йил кузида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар олдидан сайлов қоидаларини ўзгартириш ва ўз позициясини мустаҳкамлашдан иборат. Сиёсий таҳлилчиларнинг қайд этишича, АҚШда ҳукмрон партия кўпинча оралиқ сайловларда қийинчиликларга дуч келади, шу сабабли Трамп ҳозирданоқ хавфсизлик чораларини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *