Эрон душманларига бир литр ҳам нефть бермайди
Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси вакили Сардор Наиний Ҳормуз бўғозидаги вазият тўлиқ назорат остида эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Эрон ўзига нисбатан давом этаётган тажовузлар сабабли минтақадан душман давлатлар ва уларнинг ҳамкорлари учун нефть экспорт қилинишига йўл қўймайди. Ҳозирги вақтда Эрон томони ҳеч қандай нефть маҳсулотлари бўғоз орқали ташилишига рухсат бермаслигини таъкидлади. Бу ҳақда tengrinews.kz хабар беради.
Сардор Наинийнинг қўшимча қилишича, Эрон ракеталари ва дронлари таҳдиди туфайли АҚШ ҳарбий кемалари ҳамда самолётлари Эрон чегараларидан минг километрдан ортиқ масофада қолишга мажбур бўлмоқда. Шунингдек, у Эрон қуролли кучлари можароларнинг якунланиш муддатини ўзи белгилашини ва "Гералд Р. Форд" авиаташувчи кемасини кутиб олишга тайёрлигини билдирди.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трумп Эрон билан бўлаётган қарама-қаршиликлар деярли якунига етганини ва Эроннинг ҳарбий денгиз флоти ҳамда ҳаво кучлари ишдан чиққанини даъво қилган эди. Бироқ Эрон томони бу баёнотларни рад этиб, минтақадаги стратегик нуқталарни ўз назоратида ушлаб турганини таъкидламоқда.
